Дунёдаги энг тезкор суперкомпьютер 2024 йилда ишлаб чиқилади. Гап экзофлоп машинаси – JUPITER ҳақида бормоқда.
Машина Германиядаги Юлих тадқиқот марказида ишлаб чиқарилади.
Қурилма олимларга ўз ишланмалари ва тажрибалари учун мураккаб сунъий интеллект моделларини яратишда ёрдам беради.
Ҳозирда дунёда бундай ҳисоб-китобларни амалга оширадиган фақат иккита қурилма мавжуд: Теннесси штатидаги Ок-Ридж миллий лабораториясининг Frontier машинаси ва Иллинойс штатидаги Аргонн миллий лабораториясининг Aurora машинаси.
Аввалроқ энг тезкор суперкомпьютер Финляндияда ишга туширилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.