48 соат ичида қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот ЙҲХБга келиб тушмаса, жарима бекор бўлади

Президент имзолаган Қонунга (ЎРҚ-985-сон, 28.10.2024) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, кичик электр двигателли транспорт воситалари ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, тез ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари транспорт воситалари билан содир этилган қоидабузарликлар бўйича қоғозбозликни камайтириш тартиби жорий этилди.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга 48 соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритилмаслиги назарда тутилди.

Батафсил: https://lex.uz/uz/pdfs/7175153