Учқўрғон туманида мусиқа  ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди

Учқўрғон туманидаги Қўғай маҳалласида жойлашган 12-сонли болалар мусиқа  ва санъат мактабида 2024 йилнинг инвестиция дастури доирасида амалга оширилган реконструкция ва таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Мазкур муассаса 2011 йилда реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган эди. Аммо 2021 йилдан бошлаб бинода ёриқлар пайдо бўлганлиги сабабли, мактаб фаолияти вақтинчалик яқин атрофдаги коллеж биносида давом эттирилган.

2024 йилда ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида давлат инвестиция дастурига қўшимча маблағ киритилиб, 5,5 миллиард сўм ажратилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, мактаб янги қиёфа касб этди.