Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

“Таҳлилий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-48-сон, 10.02.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

✔️ Жамғарма маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасида алоҳида очилган ҳисобрақамларда жамланади ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган тартибда сарфланади.

🔍 Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади, жумладан:

🔹мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолият йўналишлари бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
🔹таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тадқиқотларни ўтказиш учун грантлар ажратиш;
🔹ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш.

📢 Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назорат Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

▶️ Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидагиларга рухсат берилади:

➖Жамғарма маблағларини миллий ва хорижий валюталарда банк депозитларига жойлаштириш;
➖грантлар ва беғараз техник кўмак воситаларини жалб қилиш;
➖жисмоний ва юридик шахсларга тўлов асосида тадқиқотлар натижалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш ҳамда тадбирларда иштирок этиш имкониятларини бериш.