Намангандаги ўқув спорт техника марказларига замонавий «Onix» автомобиллари топширилди

«Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти Кенгаши тасарруфидаги туман ўқув спорт техника марказларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида яна бир муҳим ташаббус амалга оширилди. Шу муносабат билан марказларга 42 та замонавий Chevrolet «Onix» автомобиллари топширилди.

Мазкур автомобиллар, аввало, ёшларни касбга йўналтириш, ҳайдовчилик кўникмаларини сифатли ўргатиш ҳамда малакали ҳайдовчилар тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Бугунги кунда ўқув спорт техника марказлари ёшлар ўртасида техник билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришда салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Тантанали маросимида ташкилот марказий Кенгаши раиси Ҳусан Ботиров иштирок этди. У ўз нутқида марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни замонавий техника билан таъминлаш ташкилот олдидаги устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Маълум қилинишича, йил якунига қадар вилоятидаги ўқув спорт техника марказларини яна шундай замонавий автомобиллар билан бойитиш режалаштирилган. Бу эса ёшларнинг замонавий касб эгаси бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади.