Наманган вилоятида 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланмоқда

Вилоятда коммунал ва бошқа соҳалар мутасаддилардан иборат тезкор штаб тузилади.

Наманган вилоятида аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Абдураззоқовнинг фармойиши эълон қилинди.

Вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси «Иссиқлик манбаи» ДУК билан биргаликда коммунал хизматлар кўрсатилаётган ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларга қиш мавсумида узлуксиз ҳамда бир меъёрда иссиқлик энергияси етказиб берилишини таъминлайди. Вилоятда коммунал соҳа мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилади. Туман ва шаҳарлар ИИБ биноларида мазкур штабга бириктирилган бошқа штаблар ташкил этилади. Улар 2024 6 ноябрдан 2025 йил 15 мартгача туну-кун фаолият юритади.

Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ. Жамолов ҳамда Ғ.Муродхўжаевлар зиммаларига юкланган.