Тиббиётда стоматология хизмати аутсорсинг асосида хусусий секторга бериладиClean teeth denture, dental jaw model, mirror and dentistry instruments in dentist's office.

Кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолияти марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйилади.

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Бу ҳақда хабар бермоқда.

2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида:

аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бунда унинг асосий тамойиллари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • аҳоли орасида кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш;
  • “яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;
  • пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;
  • озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;
  • сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;

2025 йилдан бошлаб тиббиётнинг бирламчи бўғинида қуйидагиларни назарда тутувчи трансформация босқичма-босқич амалга оширилади:

  • оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш;
  • кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш;
  • марказлашган лабораториялар ташкил этиш, стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш, шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
  • тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларнинг ойлик маошларига қўшимча устамани жорий этиш;
  • вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш.