Наманганда «IMRAN PALACE» меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди

Янги меҳмонхона – 15 миллиард сўмлик инвестиция асосида қурилган. «IMRAN PALACE» замонавий архитектураси ва юқори даражадаги қулайликлари билан ажралиб туради. Меҳмонхонани қуришда 3 миллиард сўмлик банк кредити жалб қилинган бўлиб, биринчи босқичда 70 ўринли 35 та хона ишга туширилди. Натижада, 20 нафар фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланди.

Бу меҳмонхона нафақат хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, балки ишбилармонлар, халқаро ҳамкорлар ва вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ҳам қулай шароитлар яратади. Меҳмонхона замонавий дизайни, юқори сифатли хизматлари ва қулай жойлашуви билан алоҳида эътиборга лойиқ.