Туркия компанияси Наманганга йирик инвестиция киритади

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Турк дунёси маҳаллий ҳокимиятлари иттифоқи (“TDBB”) ҳамкорлигида мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий раҳбарларининг Туркияга амалий ташрифи доирасида айни кунларда Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани делегацияси ҳам қардош ўлкада бўлиб турибди.

Амалий хизмат сафари давомида икки давлатнинг муайян ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро иқтисодий алоқаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташриф Янги Наманган тумани ҳокими Жобирхон Абдуллаев бошчилигидаги делегация вакиллари Коня шаҳрида “Prefabrik & Çelikyapı” компанияси мутасаддилари билан учрашиб, 20 миллион доллар миқдорига тенг бўлган инвестициявий лойиҳа юзасидан меморандум имзолади. 

Туркия компанияси Наманганга йирик инвестиция киритади
Туркия компанияси Наманганга йирик инвестиция киритади

Мазкур лойиҳага кўра, жорий йил давомида 10 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий сармоя жалб қилиниб, Янги Наманган туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи замонавий завод барпо этилади. Мулоқотда келишилганидек, шу йилнинг 20-24 февраль кунлари Туркия компанияси делегацияси юртимизга ташриф буюриб, лойиҳа учун Янги Наманган тумани ҳудудидан ажратилган ер майдонини кўздан кечиради ҳамда инфратузилма масалаларини муҳокама қилади. 

Туркия компанияси Наманганга йирик инвестиция киритади

Таъкидлаш жоизки, ушбу ташаббус Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки тарафлама иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА