Наманган шаҳрида беданачилик орқали барака топган оила

Наманган шаҳар «Обод» маҳалласида яшовчи Адхамжон Собиров ўз хонадонида беданачилик йўналишини йўлга қўйиб, оилавий тадбиркорликнинг самарали намуналаридан бирини яратди. У ҳозирда 1500 дона беданани парваришламоқда. Бу фаолият нафақат оила аъзоларининг бандлигини таъминламоқда, балки кунига 200 минг сўмдан ортиқ даромад келтирмоқда.

Адхамжон Собиров маҳаллий шароитдан унумли фойдаланиб, ишни уй шароитида ташкил этган. Унинг ташаббуси маҳалладаги бошқа фуқаролар учун ҳам яхши тажриба бўлиб хизмат қилмоқда. Бу каби оилавий тадбиркорлик турлари жамиятда бандлик даражасини ошириш, даромад манбаларини кенгайтириш ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.