Наманганда гуллар фестивалига тайёргарлик муҳокама қилинди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов журналист, блогер ва ОАВ вакиллари билан учрашди. Йиғилишда халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик, ободонлаштириш, туризм ва экология масалалари муҳокама қилинди. ОАВ вакилларининг таклифлари тингланиб,«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги вазифалар белгиланди. Ҳоким фестивални Наманган брендига айланган экофестивал сифатида юқори савияда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.