14–19-апрел кунлари Тошкент шаҳридаги «Яккасарой» спорт мажмуасида бўлиб ўтган U-15 ва U-17 тоифалари ўртасидаги сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионатида Наманган шаҳар, Давлатобод туманида жойлашган «Океан сув спорти саройи» ИБЎСМ жамоаси юқори натижалар билан ажралиб турди.
Мураббийлар Камил Халилов ва Юлия Бобоева қўл остида тайёрланган ёш сузувчилар 400 нафардан ортиқ иштирокчилар орасида муносиб рақобат кўрсатишди.
Мусобақа натижалари қуйидагича:
Бунёд Бахтиёров: 5 та якка кураш ва 2 та эстафета медали (жумладан 3 та 1-ўрин)
Мухаммадамин Раҳматуллаев: 2 та 2-ўрин ва эстафетада 1 та 1-ўрин
Бехруз Абдурахманов: 3 та медал, 2 таси олтин
Зарина Абдусаматова: 6 та якка кураш медали, 2 таси олтин
Жамоа умумий ютуғи:
1-ўрин – 8 та
2-ўрин – 9 та
3-ўрин – 5 та
Бу ютуқлар ёш сузувчиларимизнинг тинимсиз меҳнати, мураббийларнинг фидойилиги ва «Океан» спорт мактабининг тўғри йўналган фаолияти самараси бўлди.