Наманган давлат университетида таниқли академиклар иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Наманган давлат университетида Ўзбекистон ва жаҳон илм-фан соҳасида катта обрў-эътиборга эга бўлган академиклар – Қодир Ғуломов ҳамда Бобомурод Аҳмедов иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этди.

 Наманган давлат университетида таниқли академиклар иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда сўзга чиққан Қодир Ғуломов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, халқаро илмий журналлар муаллифи ва таҳрир ҳайъати аъзоси сифатидаги  кўп йиллик илмий фаолияти, халқаро тажрибаси ва ютуқлари ҳақида сўзлади.

Наманган давлат университетида таниқли академиклар иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Академикнинг 200 дан зиёд илмий изланишлари ҳақидаги мақолалар дунёнинг етакчи журналларида чоп этилган. Web of Science базасида унинг Хирш индекси 27 га тенг. Олим Ўзбекистон илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун «Шон-шараф» ордени ва бир қатор юксак мукофотлар билан тақдирланган.

Тадбир давомида академик Бобомурод Аҳмедов ҳам сўз олиб, ўзининг назарий физика ва астрофизика соҳаларида олиб бораётган изланишлари, халқаро илмий журналлардаги фаоллиги ва етакчи илмий мактаб раҳбари сифатидаги тажрибаси билан бўлишди.

Наманган давлат университетида таниқли академиклар иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Академик Бобомурод Аҳмедов Web of Science бўйича Хирш индексининг 46 даражасига эга бўлиб, 2018 йилда «Йил олими» (Scopus) унвони билан тақдирланган.

Учрашувда ёш олимлар ва талабалар томонидан берилган саволларга академиклар мисоллар асосида жавоб қайтардилар. Улар томонидан илмий изланишлар олиб боришда зарур бўладиган методологиялар, халқаро ҳамкорлик имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувда университет проректори Дилшодбек Холматов узоқ йиллар давомида университетдаги талабалар, профессор-ўқитувчиларга илмий раҳбарлик қилиб келган Қодир Ғуломовга Наманган давлат университети «Фахрий профессори» унвони берилганини таъкидлаб, ушбу унвон гувоҳномасини топширди.

Наманган давлат университетида таниқли академиклар иштирокида илмий учрашув бўлиб ўтди

Мазкур нуфузли учрашув университетда илмий муҳитни янада кучайтириш, ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини янада ошириш ва уларни глобал миқёсдаги тадқиқотларга йўналтиришда беқиёс аҳамият касб этади.