Наманганда ички ишлар ходимларига замонавий уй-жойлар топширилди

Янги Наманган тумани Ислом Каримов кўчасида янги қурилган замонавий уй-жойлар 34 нафар ички ишлар органлари ходимларига топширилди.

Тантанали тарзда ташкил этилган маросимда вилоят ИИБ раҳбарияти, шахсий таркиб, фахрийлар ва хонадон эгалари иштирок этдилар. Тадбирда Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси сўз олиб, янги уйлар нафақат ходимларнинг оиласи учун қувонч, балки хизматда ҳам янги маънавий куч-қувват бағишлашини таъкидлашди.

Наманганда ички ишлар ходимларига замонавий уй-жойлар топширилди

Шаҳарнинг марказида, барча қулайликларга эга хонадонларда яратилган шароитлар билан танишилиб, самимий суҳбат қурилди.
Бугун топширилган хонадон калитлари ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати ва садоқатига берилаётган муносиб баҳодир. Янги хонадонлар эса уларнинг оиласи учун тинчлик, фаровонлик ва бахт-саодат масканига айланишини тилаймиз.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.