Мазкур лойиҳа «Fishville Norin» МЧЖ раҳбари Азиз Даминов ташаббуси билан амалга оширилиб, унда форель балиқ етиштириш, қайта ишлаш ва аҳолига етказиб бериш йўлга қўйилди.
Лойиҳага жами 15 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган. Корхонада йилига 2000 тонна балиқ маҳсулоти етиштирилиб, 10 миллион долларлик экспорт салоҳияти яратилди.
Янги йил арафасида оилавий ресторан ҳам фойдаланишга топширилиб, мажмуа тўлиқ ишга туширилди. Ресторан бир вақтнинг ўзида 100 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Энг муҳими, лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилди.
