Ҳоким илк иш кунини маҳалладан бошлади

Янги Наманган туманига ҳоким этиб тайинланган Адҳамжон Қорабаев илк иш кунини «Гўзал» маҳалласидан бошлади.

Маҳаллада ҳудуд еттилиги билан учрашув ўтказилиб, ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Соҳалар кесимида устувор вазифалар аниқ белгилаб олинди.

Ҳокимнинг ишни бевосита маҳалладан бошлаши аҳолига яқинлик, муаммоларни жойида кўриш ва тезкор ечим топишга қаратилган амалий ёндашувни билдиради.