Маънавият, масъулият, сифат — мактабдаги муҳокама марказида

Наманган шаҳридаги 41 умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқига йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини чуқур ўрганишга бағишланган семинар-йиғилиш ташкил этилди. Тадбирнинг мақсади Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва устувор вазифаларни таълим муассасалари жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни амалий ишлар орқали ҳаётга татбиқ этишдан иборат бўлди.

Семинарда Наманган давлат педагогика институти фалсафий ва тарихий фанлар кафедраси доценти Наима Зайнобидинова маъруза билан иштирок этди. У Президент Мурожаатномасида таълим соҳасига қўйилган ёндашувлар, илмий-тадқиқот ва инновацияларни кучайтириш, мактабнинг бош қадрият  инсон капиталини шакллантиришдаги ўрни ҳақида фикр юритди.

Маърузанинг асосий урғуси: рақобатбардош ёшларни тарбиялаш, педагоглар нуфузини кўтариш, дарс жараёнини замонавий методлар асосида ташкил этиш бугунги куннинг асосий вазифаси, деган хулосага қаратилди. Бу жиҳатлар Мурожаатномадаги таълим парадигмасининг марказида турибди.

Маънавият, масъулият, сифат — мактабдаги муҳокама марказида

41 мактаб директори Илҳомжон Камалов йиғилишда сўз олиб, мактаб жамоаси олдида турган амалий вазифаларга тўхталди. Унинг таъкидлашича, жорий ўқув йили бошидан бошлаб дарслар сифати, интизом, педагогларнинг масъулиятини ошириш, ўқувчиларнинг фаоллигини рағбатлантириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар  ўз таклиф ва ташаббуслари билан чиқиш қилди. Уларнинг фикрича, Мурожаатномани ўқувчиларга етказиш бир кунлик тадбир эмас  бу бутун йил давом этадиган мақсадли ишлар мажмуасидир.

Семинар жараёнида педагоглар нафақат тингловчи, балки фаол иштирокчи сифатида қатнашди. Саволлар берилди, мавжуд муаммолар ҳам очиқ тилга олинди: методик ёрдам, дарс сифати, технологияларни жорий этиш, мутахассис малакасини оширишга эҳтиёж  булар бугунги таълимнинг реал ҳолатидан даракдир.

Муҳокамаларда яна бир фикр бўртиб чиқди  мактаб фақат билим берадиган жой эмас. У ёшларни ватанпарварлик, меҳнацеварлик, адолатлилик, ташаббускорлик руҳида тарбиялайдиган маскан. Демак, маънавий-маърифий жараёнлар ўқув режаси билан тенг аҳамиятга эга.

Семинар якунида таъкидландики, Президент Мурожаатномасини таълим тизимида амалиётга жорий этиш  умумий вазифа, лекин ҳар бир ўқитувчи ва раҳбар учун шахсий масъулият ҳамдир. Айнан шундай ёндашув мактабдаги ислоҳотлар самарасини белгилаб беради.