2026–2027 ўқув йили учун мактабга қабул тартиби белгиланди. Унга кўра, жорий йилда 135 та ҳудуд ва 5 698 та мактабда онлайн қабул имконияти яратилган (ўтган ўқув йилида мос равишда 64 та ва 1956 та).
Қабул микроҳудудлар бўйича 20 июн – 31 июл кунлари, бошқа ҳудудлар бўйича эса 1 август – 31 август кунлари бўлиб ўтади. 2019 йил 31 декабргача туғилган болалар қабули учун аризалар “my.gov.uz” ҳамда “my.maktab.uz” платформалари орқали қабул қилинади.
Барча 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари 20 августгача тарқатилади.
