Наманганнинг учта туманида ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўзгарди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Норин ва Поп туманларида ҳокимнинг биринчи ўринбосарлиги лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, туман ҳокимининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори билан Қудратбек Иномиддинович Соҳодиллаев Тўрақўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Қудратбек Соҳодиллаев 1990 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йили Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Наманганнинг учта туманида ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўзгарди

Меҳнат фаолияти давомида Тўрақўрғон тумани солиқ инспекцияси, туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, туман ҳокимлги, Наманган вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида турли масъул вазифаларда ишлаган.

Янги тайинловга қадар эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

***

Туман ҳокимининг қарори билан Ғайратжон Ғанижонович Примқулов Норин тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Ғайратжон Примқулов 1986 йилда Норин туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳисобчи ва аудит.

Наманганнинг учта туманида ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўзгарди

Меҳнат фаолияти давомида молия, иқтисодиёт, солиқ идораларида турли масъул вазифаларда иш олиб борган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2020 йилдан буён Норин тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

***

Туман ҳокимининг қарори билан Ўктамжон Тоҳирович Йўлдошев Поп тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Наманганнинг учта туманида ҳокимнинг биринчи ўринбосарлари ўзгарди

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Поп туман бўлимида инспектор вазифасидан бошлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Пенсия жамғармаси тумани бўлими, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида турли масъул вазифаларда ишлаган.

Янги тайинловга қадар Пенсия жамғармаси Поп тумани бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

© namangan24.uz