«Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 15 ноябридан эътиборан «Тошкент–Лаҳор–Тошкент» тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб покистонликлар учун юртимизга кириш визасини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди.
Бундан ташқари, покистонликлар учун Ўзбекистоннинг, жумладан, Тошкентнинг транспорт ва транзит хаби сифатидаги имкониятларидан кенг фойдаланиш имконини беради.
Ҳозирча авиақатнов графиги эълон қилинмаган.