Мактаб бошқаруви жараёнида ортиқча қоғозбозликка барҳам берилади

Мактабгача ва мактаб таълим вазири Ҳилола Умарова ўзининг телеграмдаги саҳифасида мактабларда ҳужжатлар рақамлаштирилса, қанча маблағ тежалишини айтди, деб ёзади yuz.uz.

«Ҳар қандай соҳада замон талабларига мослашиш, рақамлаштириш кўплаб муаммоларга ечим бўлиши, катта маблағларни тежаши мумкин. Келинг, ҳисоб-китоб қиламиз.

2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактаблардаги ўқув-педагогик ҳужжатлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.

Натижада:

  • ўқитувчилар ва мактаб раҳбарияти учун қулайлик яратилади ва уларнинг вақти (бир ўқитувчи йилига 75 соат) тежалади;
  • Мактаб бошқаруви жараёнида ортиқча қоғозбозликка барҳам берилади, самарадорликка эришилади ва шаффофлик таъминланади;
  • ҳар йили 223 тонна қоғоз ва ҳудудларга етказиш бўйича логистика харажатлари тежалади;
  • Давлат харидларини бўйича ҳар йили 10,1 млрд сўм маблағ иқтисод қилинади«, – дея ёзган вазир.