Наманган давлат университетида  назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланмоқда

Наманган давлат университети юридик факультети талабаларига Жиноят ишлари бўйича вилоят ҳамда шаҳар судлари судьялари томонидан сайёр ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди.

Мазкур ўқув-амалий машғулотлари Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Наманган давлат университетида  назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланмоқда

Назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган  амалий машғулотларда юридик факультетлар ташабаларига ҳар томонлама кўмак берилмоқда. Талабаларга судьялар ўз тажрибаси, маҳорати бўйича сабоқ бериб, уларнинг касбий кўникмаси шаклланишига эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, бу галги машғулот давомида шаҳар суди судьяси Баҳодир Қурбонов томонидан судлар ва судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, ички тартиб-қоидалари, яратилган шарт-шароитлар, судья ва суд ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Наманган давлат университетида  назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланмоқда

Тадбир якунида факультет масъуллари томонидан бу каби машғулотларни мунтазам, режали тарзда ўтказиб бориш таклифи берилди ва режалар юзасидан келишиб олинди.