1924 йилда ташкил топган 24-умумтаълим мактаби жамоасининг аҳиллиги, эришилаётган муваффақиятлари ўрнак қилса арзирли.
Улар ўтган йилларда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида спорт майдончаси, ўқув жиҳозлари олишган бўлса, бу йил эса яна 1 миллиард 280 миллион сўмлик лойиҳада ғолиб бўлишди ва мактабнинг ташқи қиёфаси бутунлай ўзгариб, кўркам қиёфа касб этди.