Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун  билан жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.