Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти- GIZ нинг Фарғона водийсида туризмни барқарор ривожлантириш лойиҳаси доирасида водийнинг 9 нафар ҳунармандлари Berlin Bazaar кўргазмасида иштирок этишмоқда.
– Бу халқаро тадбир орқали Фарғона водийсига хос ноёб ҳунармандчилик маҳсулотларини жаҳон миқёсда намойиш қилиш имкониятига эга бўлдик. Бутун дунёга ўзбек ҳунармадчилигини намойиш этмоқдамиз, – дейди Silk Granat миллий ҳунармандчилик ва туризм маркази раҳбари Марина Жаббарова.
Шунингдек, тадбирларда наманганлик каштадўз Абдулбосит Исоқжонов, ғурумсаройлик кулол Ваҳобжон Буваевлар маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.
Берлин шаҳрига етиб келган ҳунармандлар тадбир олдидан шаҳардаги ҳунармандчилик маҳсулотлари билан савдо қилувчи галереялар ва савдо шохобчаларида бўлиб, маҳсулотларини намойиш қилиш имкониятига эга бўлишди.
Ушбу жойларда келгусида Ўзбекистон ҳунармандларининг маҳсулотларини сотиш бўйича режалар муҳокама қилинди.
6-10 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Берлин Бозори” кўргазмасида Наманган ҳунармандларининг маҳсулотлари биринчи бор намойиш этилиб, келажакда халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Наманган вилояти Туризм бошқармаси