Наманганда яна бир тиббиёт маркази ўз фаолиятини бошлади

Наманган шаҳрида янги ва замонавий тиббиёт маскани – “Kormed Medical Center” диагностика ва даволаш маркази фойдаланишга топширилди.  

Маросимда вилояти ҳокими ўринбосари Ғулом Муродхўжаев, Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

Наманганда яна бир тиббиёт маркази ўз фаолиятини бошлади

Тадбирда таъкидланганидек, тиббиётда хусусий секторнинг ривожланиши соҳада соғлом рақобатни юзага келтириб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самараси ошишига хизмат қилаётир. Қолаверса, тиббий хизмат кўрсатишда янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шаклланмоқда.

Наманганда яна бир тиббиёт маркази ўз фаолиятини бошлади

Янги марказда аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Марказ 20 га яқин тиббиёт йўналишини қамраб олган. Жумладан, бу ерда аҳолига кардиология, неврология, эндокринология каби муҳим соҳа хизматлари ва лаборатория текширувлари ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари, марказ малакали шифокорлар ва замонавий ускуналар билан таъминланган бўлиб, профессионал тиббиёт мутахассислари аҳолига сифатли хизмат кўрсатади.

Шифо маскани иш бошлаши билан 30 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА