Чортоқлик 6 ёшли Фарруҳ Баҳриддинов Қатар ўтказилган халқаро олимпиадада 3-ўринни эгаллади

Чортоқ туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 4-тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари – Фаррух Баҳриддинов ҳамда Муҳаммадамин Турсунпўлатовлар яқинда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган халқаро олимпиадада ментал арифметика йўналиши бўйича 9 та давлат вакиллари орасида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Фаррух Баҳриддинов Чортоқ туманининг «Янгобод» маҳалласида истиқомат қилади. Оилада тўнғич фарзанд. Отаси тадбиркор, онаси ўқитувчи.

– Оила ва таълим даргоҳи ўртасидаги муштараклик болалардаги қобилиятни ривожлантиришда бош омил бўлмоқда,- дейди тарбиячи Жамила Азизова . – Ҳар икки тарбияланувчимиздан умидимиз катта, улар навбатдаги олимпиадаларда ҳам муваффақият қозониб, Хуршида Убаевадан ўрганган ментал арифметика сирларини маҳорат билан намоён қилишади.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.