Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

«Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

➖2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.