Наманган давлат университетида Синергия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури йўлга қўйилади

Наманган давлат университетига Россиянинг Синергия университети вакиллари ташриф буюрди. Хориждаги бу энг йирик хусусий университетнинг халқаро ривожланиш бўйича проректори Михаил Валеревич Ерофеев ва Синергия корпорациясининг минтақавий ривожлантириш бўйича директори Тетерюк Александр Юревичдан иборат делегация вакиллари Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғунов билан учрашди.

Ўзаро ҳамкорлик доирасидаги самимий мулоқотдан сўнг икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Наманган давлат университетида Синергия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури йўлга қўйилади

Аввалроқ Наманган давлат университети Синергия университети билан ҳамкорлик доирасида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришган эди.

Навбатдаги учрашувда бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Наманган давлат университетида Синергия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури йўлга қўйилади

Маълумот учун айтиб ўтиш ўринлики, Синергия университети Россиядаги энг йирик хусусий университетлардан бири бўлиб, университетда иқтисодиёт, бизнес, дизайн, ахборот технологиялари, ҳуқуқшунослик, туризм ва бошқа соҳалар бўйича таълим берилади.

Университет кўплаб халқаро ва миллий рейтингларда ўз ўрнига эга ва амалиётга йўналтирилган таълим модели билан машҳур. Университет талабаларга назарий билимлар билан бир қаторда, реал бизнес кейслар ва амалиётга асосланган лойиҳалар устида ишлаш имкониятини беради.

Наманган давлат университетида Синергия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури йўлга қўйилади

Кўриниб турибдики, хориждаги нуфузли олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик қатор замонавий касб ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлашга замин яратади.