Наманганда рақамли касблар техникуми очилди

Бугун Наманган шаҳрида «Синергия»  рақамли касблар техникумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, ўрта – махсус таълим йўналишидаги янги лойиҳани ҳаётга тадбиқ этилиши билан барчани табриклади. Ёшлар замонавий АйТи касбларини ўрганишда бу имкониятлардан самарали фодаланишлари лозимлигини таъкидлади.

Наманганда рақамли касблар техникуми очилди

Таъкидлаш жоиз, «Синергия» университети томонидан Наманган шаҳридаги IT-School негизида болалар учун қўшимча «Synergy Hub Junior» таълим маркази ҳам ташкил этилиб, унда болаларга ишбилармонлик ўйинлари ва маҳорат дарслари (мастер-класс) орқали рақамли касблар билан танишиш имконияти яратилмоқда.

Наманганда рақамли касблар техникуми очилди