Чустлик Сойибжон Раҳимов ўз томорқасидан 150 млн. сўмгача даромад олмоқда

Чуст тумани «Қайирма» маҳалласида яшовчи фуқаро Сойибжон Раҳимов ўз хонадонидаги томорқадан унумли фойдаланмоқда.

Маҳалланинг драйвери-анорчилик. Ушбу хонадон соҳиби ҳам анор етиштириш баробарида уни баҳор фаслигача сақлашда ўзига хос тажрибага эга.

Чустлик Сойибжон Раҳимов ўз томорқасидан 150 млн. сўмгача даромад олмоқда

Айни кунда «Қайирма» маҳалласида 1002 та хонадон мавжуд. Шундан, 700 дан ортиқ хонадон томорқасида анор етиштирилади. Ҳар бир хонадон йилига ўртача 70 млн. сўмдан 150 млн. сўмгача даромад олмоқда.