Наманган давлат университети талабаси «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловида ғолиб бўлди ва 25 миллион сўм мукофотни қўлга киритди

«Ёшлар форуми – 2024» доирасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловининг республика босқичи якунланди ва ғолиблар номи эълон қилинди.

Танловнинг республика босқичи Тошкент шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтди. Иштирокчилар иши 10 та йўналишда, шўъбаларга бўлинган ҳолда кўриб чиқилди.

Қувонарлиси, Наманган давлат университетининг сиртқи бўлим талабаси Асадбек Умаралиев «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» республика танловида фахрли 1-ўринни эгаллади ва 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Ғолиб талабамизни Наманган давлат университети жамоаси номидан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янада юқори марраларни забт этишига тилакдошмиз!