Президент совғалари Наманган вилоятига етиб келди

Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган «Президент арчаси» байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган.

Тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, бугунги кунга келиб Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, «СОС – болалар маҳаллалари», Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 турдаги ўқув қуроллари ва 15 хил ширинликдан иборат бўлган 647 дона Президент совғалари Наманган вилоятига етиб келди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Наманган вилояти бошқармаси Ахборот хизмати