Наманганда янги хусусий клиника очилди

Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида, узоқ вақтдан буён қаровсиз турган бино таъмирланиб, «Boburshoh Medical Center» саломатлик маркази ташкил этилди.

Ушбу муассасага тадбиркорлар ҳисобидан  10  млрд, банк кредити хисобидан 15 млрд, жами 25 млрд. сўм маблағ сарфланди. Марказда 60 та янги иш ўрни яратилди. Саломатлик марказида бугунги кунда беморлар учун 200 ўринли ётоқ мавжуд. Бу ерда шифобахш маъданли сув ёрдамида аҳолининг тиббий саломатлигини тиклаш учун барча шароитлар яратилди.

Наманганда янги хусусий клиника очилди

Маълумот учун: ушбу ҳудуддан 1991 йил маъданли сув қазиб чиқарилган бўлиб, 2200 метр чуқурликдан +52,0 С даража иссиқликда чиқади.