Давронбек Миразаҳмадов Наманган шаҳридаги 1- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. У дарслардан бўш пайтларида тоғаси билан биргаликда ташкил қилган цехда балиқ етиштириш майдонларига мўлжалланган аератор ускунасини ясаб, сотишни йўлга қўйган.
Балиқчилик хўжаликларидаги сув ҳавзаларини интенсивлаштириш жараёнида аератор мосламаси асосий восита ҳисобланиб, икки баробар ҳосилдорликка эришишда ёрдам беради.
Европа андозаси асосида йилига 600 дона ишлаб чиқарилаётган мазкур маҳсулотга нафақат мамлакат бўйлаб, балки Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам талаб юқори.
Ёш тадбиркор ушбу қирилма орқали ойига 20 млн сўмдан зиёд маблағ топмоқда ва истиқболда йўналишни кенгайтириб, ўндан ортиқ ишчи ўрни яратишни мақсад қилган.
Наманган вилояти
мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати