15-январ куни Наманган аэропортида Саудия Арабистони «Flyadeal» авиакомпаниясининг келган биринчи рейси кутиб олинди. Бортида 350 нафар йўловчи бўлган самолёт Наманган вақти билан соат 10:21 да Наманган аеропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси, экипаж эса совғалар билан кутиб олинди.
Жидда – Наманган – Жидда йўналиши бўйича мунтазам равишда тўғридан-тўғри рейслар Аирбус А330 самолётларида ҳафтасига 3 марта душанба, чоршанба, жума кунлари амалга оширилади.
«Flyadeal» Саудия Арабистонининг арзон ҳаво ташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси бўлиб, Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аеропортида жойлашган.
Авиакомпания Саудия Арабистонининг асосий авиаташувчиси «Saudia» томонидан 2017-йилда «Saudia Group»нинг трансформация стратегияси доирасида ташкил этилган.