Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Косонсой туманида «NAMANGAN PAXTA TEKS» МЧЖ томонидан ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 30 млрд. сўм маблағ эвазига ёғ-мой ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилганди.

Ушбу йирик лойиҳа ўз фаолиятини бошлагач, 110 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.

— Лойиҳамиз ишга туширилиши натижасида йилига 18 минг тонна чигитни қайта ишлаб, 3500 минг тонна сифатли ёғ, 9,5 минг тонна шрот, 5,5 минг тонна шелуха ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, — дейди «NAMANGAN PAXTA TEKS» МЧЖ раҳбари Лутфулло Эгамбердиев.

 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.