Наманганда Қодир Мамарасулов кўчаси замонавий қиёфага киради

Наманган шаҳрида транспорт ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида «Курашхона» маҳалласидан ўтувчи Қодир Мамарасулов кўчаси ободонлаштирилмоқда. Ушбу йўл вилоятнинг жанубий қисми ва Андижон вилоятига ҳаракатланувчи транспорт оқими учун муҳим йўналиш бўлиб, реконструкция ишлари тирбандликларни камайтиришга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида йўл кенгайтирилиб, замонавий ёритиш тизими, пиёдалар учун қулай йўлаклар барпо этилади. Бу нафақат қулайлик яратади, балки шаҳарнинг чиройли қиёфасини ҳам шакллантиради.