4–6 апрель кунлари Учқўрғон туманидаги «Ватанпарвар» картадромида ёшлар ўртасида картинг бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада 60 нафар спортчи, жумладан Россия ва Қирғизистондан ҳам қатнашчилар иштирок этди.
Наманган вилояти 1-ўринни, Тошкент шаҳри 2-ўринни, Сирдарё вилояти эса 3-ўринни эгаллади. Наманганлик Хайруллаев Салих ғалаба билан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
2025 йил давомида чемпионат ва кубок баҳслари ҳам Наманганда ўтказилиши режалаштирилган.