Қонунчиликда қуйидагилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:
🔹 ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги;
🔹 йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилишганлиги;
🔹 йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги. Бу БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, агар ҳуқуқбузарлик 1 йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди (https://t.me/huquqiyaxborot/17794).