Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан Давлатобод тумани «Ирвадон» ва «Ўртаровустон» МФЙ ҳамда Янги Наманган тумани «Саховат» МФЙда яшовчи ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.
Мазкур тадбир вилоятда 2025 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг 22-бандига асосан ташкил қилинди. Учрашувда ёшларга иш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ёш ходимларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш мақсад қилинган.
Натижада бир қанча ишсиз ёшлар иш билан таъминланди. Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, раҳбарлар ва ёшлар ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этилиши режалаштирилган.