Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Беларус Республикасининг Минск вилояти туғруқхонаси гинекология бўлими мудири, юқори малакали шифокор Тачук Татяна Михайловнани қабул қилди.
Учрашувда Наманган шаҳрида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, маҳаллий тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Татяна Михайловна ташрифи давомида Намангандаги тиббиёт муассасаларида 10 дан ортиқ гинекологик операцияда иштирок этди. У маҳаллий шифокорлар билан биргаликда амалий жараёнларни олиб борди, илғор усулларни ўргатди ва касбий маслаҳатлар берди.