«Гуллар фестивали» бўйича журналистларга маълумот берилдиФОТО: Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 64-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик ишлари ҳамда фестивал доирасида ўтказиладиган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.

«Гуллар фестивали» бўйича журналистларга маълумот берилди
ФОТО: Наманган вилояти ҳокимлиги

Матбуот анжуманида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов сўзга чиқиб, жорий йилги фестивалга кўрилаётган тайёргарлик ишлари, унинг мақсади ва мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди. Қайд этилишича, 40 кун давомида кўргазмалар, халқаро анжуманлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

«Гуллар фестивали» бўйича журналистларга маълумот берилди
ФОТО: Наманган вилояти ҳокимлиги

Анжуман давомида журналистларнинг саволларига жавоб берилди. Шунингдек, ОАВ вакилларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, фестивал тадбирларини кенг ёритиш мақсадида «Ёшлар маркази» биносида махсус фестивал матбуот маркази ташкил этилди. Бунинг учун алоҳида хона ажратилиб, Wi-Fi ҳудуди билан таъминланадиган бўлди.