Наманганда «THOMPSON» халқаро мактаби фаолият бошлади

Наманган шаҳрида «THOMPSON» халқаро мактабининг янги филиали ўз фаолиятини бошлади. Таълим маскани Наманган давлат техника университети учун қурилган минг ўринли кўп қаватли ётоқхонадан ажратилган 1- ва 2-қаватларда жойлашган.

Наманганда «THOMPSON» халқаро мактаби фаолият бошлади

Янги филиалда ўқувчилар ва педагоглар учун замонавий шароитлар яратилган. Синф хоналари сўнгги русумдаги илғор технологиялар билан жиҳозланган, дарс жараёнида фойдаланиладиган ўқув воситалари ҳам халқаро талабларга мос тарзда тақдим этилган.

Шунингдек, мактабнинг 1-синф ўқувчиларига давлатимиз раҳбарининг совғаси сифатида ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.