Наманганлик академик Аҳмадали Асқаров «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Фармонига биноан, Тошкент давлат педагогика университети профессори, академик Аҳмадали Асқаров «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. 

Маълумот учун, археолог ва тарихчи Аҳмадали Асқарович Асқаров 1935 йил Норин туманидаги Учтепа қишлоғида туғилган. Тарих фанлари доктори (1977), профессор, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги.