Наманган вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида навбатдаги «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Учрашувда бошқарма раҳбарияти, бўлим ва бўлинмаларда фаолият юритаётган ёш ходимлар ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди. Тадбир давомида ёшларга хос долзарб масалалар муҳокама қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар атрофлича тингланди.
Раҳбарият томонидан ёшлар билдирган фикр-мулоҳазалар диққат билан эшитилиб, мавжуд масалаларга амалий ечим топиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
– Ёшларнинг ташаббускорлиги, янгича фикрлаши ва фаол иштироки бошқарма келажагининг кафолатидир, – дея таъкидлашди тадбир иштирокчилари.
Учрашув жараёнида ёшларга оид давлат сиёсатини тизимли амалга ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бошқарма томонидан бундай учрашувлар мунтазам равишда ташкил этилиб, ёш ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ғоя ва таклифларини амалиётга татбиқ этиш йўлида изчил ишлар олиб борилиши қайд этилди.