Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё ҳамжамиятининг эътиборини тортди. Бу нутқ яна бир бор юртимизнинг очиқлик сиёсати, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ишонч йўлидан қатъият билан илгарилаётгани намоён бўлди.
Давлатимиз раҳбарига шундай нуфузли анжуман минбарида нуқт сўзлаши мамлакатимизнинг обрў-эътибори юқори эканинини далиллайди. Шунга монанд равишда Президентимиз нафақат мамлакатимиз ёки марказий Осиё, балки Афғонистон, Ғазо сектори, Украина тимсолида бутун дунёнинг ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб муаммолар тинчлик, хавфсизлик масалаларига эътибор қаратди. Бу борада ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар хусусида сўз юритди. Янги Ўзбекистонимизнинг муаммоларни бартараф этишдаги нуқтаи назари юқори экани аниқ бўлди.
Шунингдек, ҳамкорликдаги муайян ишларни амалга оширишда Президентимиз томонидан бевосита Ўзбекистонда ўтказилиши таклиф этилаётган бир қатор ўзаро манфаатли анжуманларни БМТ шафеълигида ўтишига даъват қилиниши жуда катта умумбашарий аҳамиятга моликдир. Бутун жаҳон олдида Янги Ўзбекистон дипломатияси инсонпарварлик ғояларига асослангани билан ҳам аҳамиятли бўлиб қолмоқда. Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида оқил сиёсатчи, адолатли йўлбошчидир. Бу айниқса, тарихий анжуман давомида намоён бўлдики, оддий юрт фуқароси сифатида қалбим фахру ифтихорга тўлди.
Президентимиз таъкидлаганидек, ёшлар қалби ва онгига тинчлик, гуманизм, дўстлик, ўзаро ишонч ғояларини сингдириш ҳақидаги таклифлари аҳамиятли. Айниқса, бугун дунёнинг айрим минтақаларида кечаётган зиддиятлар, урушлар, қон тўкилишлар ёшлар онгида тинчлик қадрини янада чуқур англашга ундаши зарур.
Шу маънода, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш – замон талабидир.
Биз ички ишлар идоралари ходимлари ҳам ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга масъул бўлибгина қолмай, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт мусобақаларига жалб этиш, бандлигини таъминлашга ҳам камарбаста бўляпмиз. Бу Президентимиз олиб бораётган сиёсатни тўла қўллаб-қувватлашдир.
Сардорбек ТУРСУНБОЕВ,
Норин туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори.