Наманганда «Дўстлик» теннис корти замонавий мажмуага айлантирилади

Давлатобод туманидаги спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган мактабнинг «Дўстлик теннис корти» филиалида тубдан реконструкция ишлари бошланди.

1995 йилда фойдаланишга топширилган ва 2010 йилда таъмирланган иншоот вақт ўтиши билан талабга жавоб бермай қолгани сабабли, уни тўлиқ янгилаш режалаштирилган.

Лойиҳанинг қиймати — 21 миллиард 32 миллион сўм. Янги спорт мажмуасида иккита ёпиқ ва иккита очиқ теннис майдони, 30 ўринли ресторан ҳамда 250 ўринли меҳмонхона қурилади.

Замонавий дизайн ва қулай инфратузилма ёш спортчилар ҳамда меҳмонлар учун барча зарур шароитларни таъминлайди.