Тўрақўрғонда бешта эҳтиёжманд оилага ижтимоий хонадонлар топширилди

Тўрақўрғон туманида Янгиобод ва Чусткўприк маҳаллаларида қурилган кўп қаватли уйлардан бешта хонадон ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга топширилди.

Тадбир хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни уй-жой билан таъминлашга қаратилган дастур доирасида амалга оширилди. Янги хонадонлар замонавий мебеллар билан жиҳозланган бўлиб, барча шароитларга эга.

Топшириш маросимида нуронийлар ва маҳалла фаоллари янги уй эгаларига фотиҳа ва самимий тилаклар билдиришди.