Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Америка Қўшма Штатларининг Баскервилла институти ҳамда Стирлинг фонди вакили, доктор Бахман Бахтиярини қабул қилди.
Учрашувда таълим, тиббиёт ва ёшлар сиёсати йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Баскервилла институти ва Стирлинг фонди — АҚШнинг Юта штатида фаолият юритаётган нуфузли илмий-ижтимоий ташкилотлар бўлиб, улар инсонпарварлик, таълим ва тиббий соҳаларда халқаро ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.
Томонлар мулоқот якунида икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоладилар.
